Таржималар бюроси – техник таржималарни бажарамиз, ёзма, иқтисодиётга
«GMC Translation Service» тил таржималари маркази – бу тил таржималари соҳасида 16 йиллик тажрибага эга бўлган халқаро компаниядир. Бугунги кунда у барқарор ташкилий ва молиявий тузилмага эга бўлган, таржима хизматлари бозорида етакчи ўринга эга бўлган компаниядир.
Биз ўз мижозларимиз учун дунёнинг 127 дан ортиқ тилларига ёзма таржима хизматларини тақдим этамиз. Биз исталган ҳажмдаги, ҳар қандай мавзудаги материалларни қисқа муддатларда таржима қиламиз. Бу ходимларнинг юқори профессионаллиги, замонавий дастурий тахминотдан фойдаланилиши, техник базанинг доимий янгиланиши, юқори талабчанлик тизими асосида танланган ва юқори даражадаги малакага эга бўлган тор доирадаги ва махсус йўналишга эга бўлган профессионал таржимонларнинг жалб қилиниши билан асосланади.
Биз таржималарнинг нотариал ишонтируви, хорижда амал қилиши учун мўлжалланган ҳужжатларни апостиллаш ва консуллик легаллаштирувга тайёрлаш соҳасида катта тажриба орттирдик. Юқори тезкорлиги ва мўътадил нарҳлари туфайли ушбу хизматдан компаниямизнинг кўп сонли мижозлари фойдаланадилар.
«GMC Translation Service» Тил таржималари Марказининг махсус IT-бўлими туфайли мижозларнинг буюртмалари асл нусҳасига мос тарзда топширилади, яъни асли билан бир ҳил кўринишда амалга оширилади.
Бизнинг Марказимиз ўз фаолиятига «сифат, тезкорлик ва алоҳида ёндашув» тамойилини асос қилиб олди. Биз учун «катта» ёки «кичик» мижозлар йўқ. Биз учун ҳар бир мижоз муҳим!
Хорижий элчихоналар ва ваколатхоналар, банклар, Ташқи ишлар Вазирлиги, Ўзбекистон Миллий Банки, Ички ишалр Вазирлиги, СБУ (Ўзбекистон Марказий Банки), Алмати шаҳрининг Адлия Департаменти ва мамлакатнинг етакчи корхоналари билан ўрнатилган мустаҳкам ўзаро муносабатлари, шунингдек улар томонидан энг яхши таржима компанияси сифатида берилган тавсияномалари ва ижобий баҳолари биз бажарадиган таржималарнинг сифатига гувоҳлик беради.
Кўплаб йирик корпорациялар, банклар, халқаро жамоатчилик ва ҳукумат ташкилотлари ўз танловларини бизнинг компаниямизда тўхтатишган.
-
Нефть-газ мавзусидаги матнларни таржима қилиш энг мураккаб ва тор ихтисослашган таржималар турига киради. Нефть-газ мавзусини нефть қазиб олиш, ушбу соҳанинг суғурта ва молия масалалари билимларисиз юқори савияда таржима қилиб бўлмайди. Бизнинг мутахассисларимиз узоқ йиллар давомида нефть-газ мавзусидаги матнларни сифатли оғзаки ва ёзма таржима қилиш билан шуғулланиб келадилар. Ушбу соҳада етарли тажриба ва билимга эга бўлган «GMC Translation Service» Тиллар таржима Маркази ходимлари исталган қийинчиликларни муваффақиятли енгиб ўтадилар. -
Техник матнлар таржимаси ўзига хос хусусиятларига эга ва у ёзма таржиманинг энг мураккаб турларидан бири ҳисобланади. Техник ҳужжатларни саводли тардима қилиш нафақат ана шу тилнигш лексикаси ва терминологиясини эркин билишни, балки асл матнда сўз юритилаётган жараёнлар ва тизимни аниқ-равшан тушунишни ҳам талаб этади. Техник матнларни таржима қилиш албатта илмий-техник терминология ва махсус лексикадан фойдаланишни тақозо этади. Бизнинг техник таржимонларимиз турли техник мавзулар билан ишлашда кўп йиллик тажрибага эгадирлар, бунинг эвазига техник таржиманинг юқори сифат билан ва ўз вақтида бажарилишига эришилади. -

Биз тиббий препаратларнинг йўриқномаларидан тортиб илмий мақолалар ва монографияларгача исталган мураккабликка эга бўлган тиббий мавзудаги матнларни таржима қиламиз. Профессионал таржимонлар ва муҳаррирлар олий тиббий маълумотга эга бўлиб, тиббиётнинг турли соҳаларида ёзма таржима бўйича катта тажриба орттирганлар. Маълум бир буюртманинг йўналишига қараб биз ушбу соҳага ихтисослашган таржимонлар ва муҳаррирларни танлаб оламиз. Сифатни қатъий назорат қилиш билан бир қатордаги профессионаллик ва орттирилган тажриба эвазига биз исталган лойиҳани саводли тарзда ва малакали таржима қилинишини таъминлай оламиз.
-

Иқтисодий мавзудаги матнлар таржимаси – таржиманинг алоҳида тури бўлиб, таржимондан махсус билимлар бўлишини талаб этади. Иқтисодий мавзудаги таржимани иқтисодий назарияни ва махсус иқтисодиёт терминологиясини тушунмай туриб саводли таржима қилиш мумкин эмас. Бу каби материаллар таржимаси таржимондан, авваламбор тафсилотларга диққатли бўлишни, диққатни максимал даражада жамлашни, ушбу соҳада таржима қилишда юқори масъулиятни ва чуқур билимга эга бўлишни талаб этади. Маълумотлар ва рақамларга диққат билан эътибор қилиш, асл матннинг терминологияси ва шаклига қатъий риоя қилиш, катта ҳажмдаги ҳужжатлар билан синчиклаб ишлаш ва эҳтиёткорлик – иқтисодий мавзуларни таржима қилишнинг асосий қоидаларидир. Бизнинг «GMC Translation Service» Тиллар таржима Марказимиз фаолияти давомида мазкур мавзудаги махсуслаштирилган мавзулар билан ишлашда бебаҳо иш тажрибаси тўпланган.
-

Биз мижозларимизга юридик хужжатларни турли тилларга таржима қилиш хизматини тақдим этамиз. Кўп йиллик матонатли меҳнат туфайли биз кўплаб халқаро юридик фирмалар, адвокатлик коллегиялари, бюролари, шунингдек йирик компаниялар ва хорижий ташкилотлар ваколатхоналарининг юридик бўлимлари ишончини қозона олдик. Биз уларнинг юксак ишончини оқлаш учун барча саъй-ҳаракатларимизни ишга соламиз. Бизнинг ходимларимиз юридик маълумотга ҳамда бой иш тажрибасига эга. Хорижда қўлланилиши учун мўлжалланган юридик мазмундаги хужжатлар таржимаси, буюртмачининг талабига кўра тил соҳиби томонидан текшириб берилиши мумкин. Биз Сизларга ўз таржима хизматларимизни исталган муддатларда ва қулай нарҳларда тақдим этишдан мамнунмиз.
-

Стандарт таржима ҳамда тил эгаси томонидан бажариладиган таржималар билан бир қаторда, шахсий ҳужжатларни ёзма таржима қилиш хизмати «GMC Translation Service» Тиллар таржима марказининг ўз мижозларига тақдим этувчи хизматларидан бири ҳисобланади. Йиллар давомида орттирилган билим ва тажрибамиз шахсий ҳужжатлар билан ишлашнинг барча нозик қирраларини инобатга олишга ҳамда мижозларимизга нафақат оддий таржимани, балки ҳужжатларни тегишли босқичларда тақдим этиш учун тўлақонли тайёрлаб беришга ҳам имконият яратади. Биз шахсий ҳужжатлар таржимасининг юқори сифатига, махфийлигига ва ўз вақтида бажарилишига кафолат берамиз.
-

«GMC Translation Service» Тиллар таржима маркази веб сайтларни 127 дан ортиқ чет тиллардан ва чет тилларига таржима қилади. Хизматларнинг бу тури ўзига хос хусусиятларига эга. Сайтларни таржима қилишда таржимон олдида турлича масалалар келиб чиқиши мумкин: масалан, реклама ва бадиий матнларга хос алоҳида услубни узата олиш ёхуд техник маълумотларни таржима қилиш. Сифат борасида энг юқори талаблар қўйилади. «GMC Translation Service» Тиллар таржима маркази сайтни маҳаллийлаштириш ишларини, шунингдек маҳаллийлаштирилган сайти халқаро қидирув тизимлари учун оптималлаштириш ва сайтни у ёки бу браузерда тўғри акс эттирилишини таъминлаш мақсаддида кодлаш тизимини созлаш бўйича барча ишлар кетма-кетлигини бажаради.
-
«GMC Translation Service» Тиллар Таржима Маркази жисмоний ва юридик шахслар учун турли ҳужжатлар: фуқароларнинг шахсий ҳужжатларини ва юридик шахсларнинг ҳужжатларини нотариал ишонтируви хизматларини сифатли ва тезкор равишда амалга оширади. Ҳужжатларнинг нотариал ишонтируви оддий ёки тезкор равишда амалга оширилиши мумкин. Ҳужжатлар таржимаси у ёки бу тилдан «GMC Translation Service» Тиллар Таржима Марказининг профессионал таржимонлари томонидан амалга оширилади, сўнгра таржимон имзосининг ҳамда ва ҳужжатдаги фотонусҳанинг ҳақиқийлиги нотариус томонидан тасдиқланади. Нотариал ишонтирув таржимонларимиз ва нотариус томонидан МАЛАКАЛИ, ТЕЗ ва ТЎҒРИ бажарилади. -

Маълумки, халқаро музокаралар, конференциялар, семинарлар, давра суҳбатлари ва бошқа тадбирларнинг муваффақиятли чиқиши таржималарнинг сифатига боғлиқ. «GMCTranslationService» Тиллар таржима Марказининг синхрон ва кетма-кет таржима қилувчи таржимонлари Сизнинг исталган буюртмангизни сифатли бажарадилар. Бизнинг мутахассислар ўз ишига жуда масъулият билан ёндашадилар. Хусусан, таржима биалн боғлиқ бўлган фаолият соҳаси, тингловчилар, атамалар, тилнинг диалектик хусусиятлари ва бошқа омиллар ўрганилади. Бундан ташқари, улар томонидан ишбилармон кишининг ўзини тутиши, этикет қоидаларига риоя этилади, улар тақдимот тажрибасига эгадирлар: тингловчиларнинг ўзига ва таржима қилинаётган ҳамкорига нисбатан ижобий муносабатни шакллантирадилар.
-

Компаниямиз исталган форматдаги видео ва аудио-материаллар таржимасини бажаради.
-
«GMC Translation Service» Тиллар Таржима Марказида сиз шиддат билан ривожланаётган дунёдаги ЭКСПРЕСС ТАРЖИМА (тезкор таржима) хизматини буюртма қилишингиз мумкин. Биз исталган мураккабликдаги материални мижоз учун қулай бўлган исталган муҳлатларда таржима қилиб берамиз. Кичик ҳажмли ҳужжатлар учун экспресс таржима муддатлари:- 30 дақиқа ичида!!!- 1 соат ичида!!- Кун-кунига!- Нотариал ишонтирув;- Легаллаштириш;- Ҳужжатларни апостиллаш. -
Компаниямиз материалларни PageMaker, InDesign, FrameMaker форматларида саҳифалаш хизматларини кўрсатади. Саҳифалаш берилган форматларда бажарилиши ёхуд қоғоздаги ёки pdf форматидаги оригиналлар асосида бажарилиши мумкин. Тегишли ишлар босмахона ва нашриётларда иш тажрибасига эга бўлган профессионал саҳифаловчилар томонидан амалга оширилади. -
Қатор мамлакатлар ҳужжатларни соддалаштирилган тарзда легаллаштириш ҳақида келишув қабул қилганлар. Ушбу келивуш 1961 йил 5 октябрдаги «Гаага конвенцияси» деб номланиб, у ҳорижий расмий ҳужжатларни легаллаштириш талабини бекор қилади. Соддалаштирилган легаллаштиришнинг бор амаллари икки босқичдан иборат:1) ҳужжат ва унинг таржимасининг нотариус ишонтируви ва;2) Ваколатли адлия органининг тасдиғи: ҳужжатда махсус штамп апостиль (APOSTILLE) қўйилиб, у имзонинг ҳақиқийлигини, ҳужжатни имзолаган мансабдор шахснинг тутган ўрнини ва тегишли ҳолда мазкур ҳужжат билан бириктирилган муҳр ва штампнинг ҳақиқийлигини тасдиқлайди. -

Легаллаштириш – бу давлат ҳукуматларидан чиқаётган ёки ушбу ҳукуматлар иштирокида тузилган ҳужжатнинг мазкур давлат қонунчилигига мувофиқ эканлиги тасдиғидир. У ваколатли давлат органи муҳри ва ҳужжатни имзолаган мансабдор шахсининг имзоси ҳақиқийлиги тасдиқлашдан иборатдир.
Консуллик легаллаштириши қатор ишонтирув амалиётларидан иборат. Авваламбор ҳужжатни ва таржиманинг тўғрилигини нотариусда тасдиқлаш лозим, сўнг Адлия вазирлигига мурожаат этиб, нотариус имзосининг ҳақиқийлиги тасдиқланади. Шундан сўнг Ташқи ишлар вазирлигининг консуллик хизмати департаментида Адлия вазирлигининг имзоси хақиқийлиги тасдиқланади. Компаниямиз МДҲ ҳудудида ҳужжатларни легаллаштиришни амалга оширади.
- Буюртмани тўлдириш













Бизнинг телефонлар: